“Газ заправкалари”га чекловлар қўйилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда айрим “газ заправкалари”га яна чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур хабарларни рад этди

Айтилишича, ҳозирда қувурларда газ босими бир маромда бўлиб, республика, хусусан, водий вилоятларида газ тўлдириш шохобчаларининг фаолиятини чеклашга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг талабига нисбатан 10-15 фоизга кўп табиий газ етказиб берилмоқда.

Шунингдек, айрим газ шохобчалари фаолиятида ноқонуний ҳолатлар, давлат ва истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилаётгани аниқланган.
Ҳозирда текшириш ишлари олиб борилаётгани сабабли улар фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини нархи оширилмаслиги маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг