Газ захиралари фақат Россияда мавжуд эмас – Шольц БААдан газ олмоқчи
World
−
25 September 2022 15040 1 minute
Германия канцлери Олаф Шольц Бирлашган Араб Амирликлари билан мамлакатга суюлтирилган газ ва дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда у бугун, 25 сентябрь куни Абу-Дабига ташрифи чоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасида Германияга газ ва суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиши кутилмоқда.
“Биз дунёда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш шу даражада ривожланганига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Ҳозирги юқори талаб Россияда мавжуд ишлаб чиқариш қувватига мурожаат қилмасдан ҳам қондирилиши мумкин”, дейди канцлер.
Шунингдек, у Германиянинг бир таъминотчига қарамлиги билан боғлиқ вазият қайта такрорланмаслигини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, айни дамда мамлакатдаги Россия газининг улуши 6-8 фоизгача камайган.
Маълумот учун, БАА газ захиралари бўйича дунёда еттинчи ўринни эгаллайди.
Фарангиз Салимова
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August