“Ғарб Украина раҳбарлигига яҳудийни қўйди”. Путин Зеленский сиёсатини қоралади
Олам
−
05 Сентябрь 2023
19131Бугун, 5 сентябрь куни Россиялик журналист Зарубин Путинга Украинадаги яҳудийлар ҳақида савол билан мурожаат қилди. Россия Президенти эса бу саволга жавобан яҳудийларнинг Украинадаги ҳокимияти нацизмга сабаб бўлганини айтди.
“Мен бу ҳақда аллақачон гапирган эдим, эҳтимол мен янги ҳеч нарса қўша олмайман, лекин буни такрорлашни муҳим деб биламан: Ғарб лидерлари замонавий Украина раҳбарлигига келиб чиқиши яҳудий бўлган одамни қўйган. Менинг фикримча, шунинг ўзи замонавий Украина давлатининг асоси бўлган бундай ноинсоний ҳаракатлар мазмунини кўрсатиб беради”, деган Путин.
Қолаверса, у Зеленскийнинг ўзига хос сиёсатига ҳам тўхталиб ўтди:
“Жуда жирканч, ҳа, этник яҳудийнинг нацизмни улуғлаши ва бир пайтлар Украинадаги Холокостга раҳбарлик қилганларни яшириши, шунингдек, бир ярим миллион одамнинг йўқ қилиниши жирканчликдан бошқа нарса эмас”, дея қўшимча қилди у.
Бунга далил сифатида Россия Президенти Исроилнинг ҳаракатларини мисол қилиб келтирди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Путин Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери Зеленский ҳукуматини неофашизм ва неонацизмда айблаб келади.
Авазбек Мўйдинов
LiveБарчаси