Ғарб Россия ва Туркия муносабатини бузмоқчи – Расмий Москва

Олам

image

Ғарб давлатлари ўз санкциялари билан Россия-Туркия ҳаво қатновини бузишни мақсад қилган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг тўртинчи Европа департаменти директори Юрий Пилипсон ТАССга берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз Ғарб санкциялари бошқа нарсалар қатори Россия-Туркия ҳаво қатновини бузишга қаратилганини ҳисобга олишимиз керак. Шу боис икки давлатнинг тегишли идоралари Туркияга саёҳат қилаётган сайёҳларимиз дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай хавф ва ноқулайликларни бартараф этиш учун жадал ишламоқда”, дейди у.

Пилипсоннинг таъкидлашича, бир қатор давлатлар Россияга қарши яширин сиёсат олиб бораётган бир пайтда, кундалик дипломатик ишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг аҳамияти бир неча баробар ортиб бормоқда.

“Туркиялик ҳамкасбларимиз қаттиқ ташқи босимга қарамай, Россия билан миллий манфаатларга мос равишда ҳамкорлик қилишда давом этмоқда. Албатта, бу икки томонлама муносабатлардаги энг муҳим ва эътиборга молик соҳалардан бири бўлиб қолаётган туризмга ҳам тегишли. Умуман олганда, биз Анқаранинг русларнинг Туркияда тўлиқ ва хавфсиз дам олиши учун барча шарт-шароитларни яратиш ҳақидаги ваъдаларидан мамнунмиз.

Сўнгги йилларда, айниқса, коронавирус пандемияси даврида транспорт алоқаларини узлуксиз таъминлаш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича қимматли тажрибага эга бўлдик. Шу боис, бу борада ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг