Ғарб хавотирда. Россия ва Хитой ҳарбий иттифоқ тузадими? 

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар юқори даражадаги ўзаро ишончга эга, аммо иккала мамлакат ҳам ҳарбий иттифоқ тузмоқчи эмас. Бу ҳақда бугун, 6 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Россия-Хитой муносабатлари тарихдаги энг яхши даражага етди, аммо бу муносабатлар ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадини кўзламайди”, дейди Россия ТИВ раҳбари.

Лавровга кўра, икки томоннинг қарашлари энг юқори даражадаги ҳужжатларда қайд этилган.

Сергей Лавров Россия-Хитой муносабатларига оид ҳарбий иттифоқ ҳақидаги тахминлардан ташқари, “Яқин Шарқ НАТОси”, қолаверса, охирги пайтлар “гап-сўз” бўлаётган “Осиё НАТОси”га ҳам тўхталиб ўтган.

“Бугун биз бу борада фикр алмашдик. Ҳиндистонлик дўстларимиз билан бу (Осиё НАТОси назарда тутилган – таҳр.) қарши таъсирга эга бўлади, деган умумий позициядамиз”, дейди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров жорий йилнинг март ойида Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган. Ташриф чоғида у Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашган. Ушбу ташриф якунида Хитой томони Россия ТИВ раҳбарининг ташрифини юқори баҳолаб, халқаро муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Шундан сўнг, Ғарбда Россия ва Хитой ўртасида ҳарбий иттифоқ юзага келиши янада кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ ҳар икки томон ҳам мунтазам бундай қарашларни рад этиб келмоқда. 

Бу иттифоқ ҳақидаги дастлабки хавотирлар эса 2014 йилда Россия томонидан Қрим эгаллаб олиниши ва унга нисбатан санкциялар қўлланишидан сўнг шакллана бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг