“Gangsta's Paradise” қўшиғи билан танилган “Coolio” вафот этди
Маданият-санъат
−
29 Сентябрь 2022
7930Кеча, 28 сентябрь куни “Gangsta's Paradise” таронаси билан танилган хонанда ва рэпер Coolio (асл исми Артис Леон Айви Жуниор) 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар бермоқда.
Унинг узоқ йиллик менежери Жарезнинг маълум қилишича, Coolio вафот этганида Лос-Анжелес шаҳридаги дўстининг уйида меҳмонда бўлган. У ювиниш хонасига кетиб, узоқ вақт давомида қайтмаган. Шундан сўнг, дўсти хонандадан хабар олмоқчи бўлган вақтида уни ерда, хушсиз ҳолда ётганини кўрган. Тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгач, хонанданинг жони узилганини қайд этган. Полиция маълумотларига кўра, воқеа жойида жиноят аломатлари топилмаган.
Ҳақиқий исми Артис Леон Айви Жуниор бўлган Coolio 1961 йилнинг 1 август куни АҚШнинг Пенсильвания штатида туғилган. У ўз ижодий фаолиятини 1987 йилдан бошлаган, 1995 йилда у хонанда L.V. билан дуэт тарзида куйлаган “Gangsta's Paradise” номли тарона унга катта омад келтирган бўлиб, ана шу йили бу қўшиқ АҚШ ва Европанинг 10 дан зиёд мамлакатларидаги Хит-парадларда 1-ўринга чиққан. 1996 йилда хонанда ушбу тарона учун “Грэмми” мукофотига сазовор бўлган. Бугунги кунда YouTube'да ушбу қўшиқ учун ишланган клип 1 миллиард маротаба кўрилган.
Хонанданинг ўлими сабаб Америкалик машҳур рэперлар Snoop Dogg ва Ice Cube ижтимоий тармоқлар орқали таъзия билдирган.
LiveБарчаси