Галкин ва Пугачёва Исроилни ҳам тарк этди. Улар Россияга қайтмаяптими ёки қайтолмаяпти?
Маданият-санъат
−
04 Июль 2022
19269Максим Галкин ҳамда Алла Пугачёва фарзандлари Лиза ва Гарри билан жорий йилнинг февраль ойида Россиядан Исроилга кўчиб ўтишган эди. Галкин бунга сабаб сифатида Россиянинг қўшни Украинага бостириб киришини кўрсатган бўлса, Алла Борисовна дипломатик руҳда буни “Дам олиш ва даволаниш” билан боғлаган. Ҳатто, жуфтлик Москва яқинидаги ҳашаматли уйини сотувга қўйгани ҳақида ОАВ хабар берган эди.
Ўтган ҳафтада Алла Пугачёва Исроилни тарк этгани маълум бўлди. Россия эстрадаси примадоннаси фарзандлари ҳамроҳлигида Латвиянинг Юрмала шаҳридаги дам олиш масканида кўриниш берган.
Кўпчиликни қизиқтирган “Максим Галкин қаерда?”, деган саволга ҳам жавоб топилди. Куни кеча россиялик сўз устаси ижтимоий тармоқлар орқали Латвияда эканини маълум қилган.
Рус нашрларига кўра, Алла Пугачёва август охирида фарзандларининг ўқиши бошланиши муносабати билан Россияга қайтишни режалаштирган. Максим Галкин учун бу иш осон бўлмаслиги мумкин. Сабаби Галкин Исроилдаги концертлардан тушган даромадидан бир қисмини айнан украиналик қочқинларга хайрия қилган ва Россия ҳукуматини Украинадаги ҳаракатлари учун танқид қилган эди.
Маълумот учун Максим Галкин рафиқаси билан Россияни тарк этиши ортидан Россиядаги барча реклама шартномалари ва концертлари бекор бўлган. Қўшимчасига у Россиянинг “Биринчи канали”даги бошловчилигидан ҳам маҳрум қилинган.
Юлдузли жуфтлик мухлисларини уларнинг навбатдаги манзили қайси мамлакат бўлиши қизиқтирмоқда.
LiveБарчаси