G7 Украинага беминнат миллиардлар бермоқчи – ОАВ

Олам

image

“Катта еттилик” давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония) Украинага ёрдам бериш учун жорий ҳафта 15 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” Германия ҳукуматининг юқори мартабали расмийига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, ёрдам пакети (қисқа муддатли молиялаштириш) асосан грантлар кўринишида бўлади, яъни кредитлардан фарқли ўлароқ, уларни қайтариш шарт эмас. Расмийга кўра, Украинанинг даромади камайиб кетгани сабаб шундай қарорга келинган.

Нашрнинг келтиришича, Америка Қўшма Штатлари аллақачон ёрдамнинг ярмини, яъни 7,5 миллиард долларини грант сифатида қўшишини айтган. G7 вакиллари ҳали қўшма баёнотни имзоламаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 май куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украинага қарийб 40 миллиард доллар миқдорида қўшимча ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

Бироқ макблағларни ажратиш Сенатда тўхтаб қолди ва кеча Сенатда дастлабки овоз беришдан ўтди. АҚШнинг G7 га ваъда қилган 7,5 млрд доллари 40 млрднинг ичидами ёки алоҳида, бу ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг