UFC Президенти Конорга рад жавобини берди
Спорт
−
18 Октябрь 2019
5682UFC бўйича жангчи Конор Макгрегор декабрь ойида Фрэнки Эдгарга қарши жанг қилиши лозим эди.
Аммо, UFC президенти Дана Уайт ушбу жанг ўтказилмаслиги ҳақида гапирди.
"Мен Конорнинг Мэйвезерга қарши жанги олдидан айтгандим: У бундай пулдан сўнг балки хеч қачон жанг қилмайди. Ўшандан кейин у фақатгина бир маротаба жанг ўтказди. Конорга жанг қилиш ёқади ва у буни яна бир маротаба амалга оширмоқчи. Аммо, у Фрэнки Эдгарга қарши жанг қилмайди, Фрэнки икки вазн пастда. У Алджамейн Стерлинг билан жанг қилиши лозим эди, аммо жароҳат бунга ҳалал берди. Фрэнкининг фаолияти якунига етиб бормоқда. У яна соврин учун курашиши керак. Конорга қарши жанг ташкил қилиб беришдан эса маъно йўқ. Конор келаси йили жанг қилади", деди Уайт.