ФВВ тезкор ахборот билан чиқди
Жамият
−
27 Март
50903Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Ўзгидрометга таяниб, жорий йилнинг 28 мартидан 2 апрелигача кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.
Унга кўра:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
“Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, дейилади ФВВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 21 – 27 март кунлари айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилган эди.