ФВВ қор кўчкисидан огоҳлантиряпти
Жамият
−
20 Январь 2020 5976 1 дақиқа
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатнинг “Чимён” тоғ регионида кўчки хавфи юзага келганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, “Чимён” ҳудудида 20 январь соат 08:00 дан 21 январь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
“Ҳурматли дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди
26 Октябрь
Индонезияда ҳаво сифати кескин ёмонлашди
26 Октябрь