ФВВ Ботаника боғидаги ёнғин бўйича маълумот берди
Жамият
−
16 Май 2021 10042 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент Ботаника боғидв ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ботаника боғидаги ёнғин бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 16 май куни соат 11:55 да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинган.
Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.
Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Live
Барчаси