ФВБ тошкентликларни огоҳлантирди
Жамият
−
09 Июнь 8063 1 дақиқа
Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига тавсиялар эълон қилди.
ФВБ қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилди:
- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь