Футбол вақтини ҳисоблаш тизими бутунлай ўзгарадими?
Спорт
−
04 Март 2023
6132Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB)нинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида ўйин вақти ўзгартирилиши бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Унга кўра, бир қатор таниқли шахслар, жумладан, FIFA'нинг техник директори Марко ван Бастен, собиқ Премьер-лига ҳаками Марк Клаттенбург ва “Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Девид Дейн футболда ўйин вақтини 90 дақиқадан 60 дақиқага қисқартиришни таклиф қилган. Футболчилар алмашиши, VAR қарори, жароҳатланган ўйинчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва шу каби ўйинни бўлувчи вазиятлар юзага келганда вақт тўхтатилади ва ўйин тўхтаган дақиқалардан давом эттирилади. Шунда қўшиб берилган вақт туфайли якуний ҳисоб ўзгариб кетиши, ўйин вақтида узилишлар юзага келиши каби ҳолатлар бартараф этилади.
IFAB’нинг йиллик умумий йиғилишида ушбу таклиф тасдиқланиши мумкин.
Маълумот учун, футболда қўшимча вақт қўшиш қоидаси илк марта 1891 йилда татбиқ этилган. Сўнгги йилларда ҳакамлар гол нишонлаш, VAR текширувлари, ўйинчи алмашиш жараёнидаги тўхталишларни компенсация қилиш учун қўшимча вақтдан фойдаланмоқда.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси