Футбол стадиони катталигидаги астероид 8 февраль куни ерга яқинлашади – NASA
Олам
−
06 Февраль 2022
13380Жорий йилнинг 8 февраль куни диаметри 150 метр бўлган “2007 UY1” астероиди ерга яқинлашади. Бу ҳақда АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ерга яқинлашаётган жисм сайёрамиз атрофидан минимал масофада яқин учиб ўтади.
У ерга 5,3 миллион км, яъни ер ва ой орасидаги масофадан 14 марта катта масофагача яқинлашади.
“2007 UY1” астероидини олимлар 2007 йилда аниқлашган. Таъкидланишича, бу астероид сайёрамиз учун унчалик катта хавф туғдирмайди.
Олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, учар жисмнинг ер билан тўқнаниш эҳтимоли жуда ҳам кам.
Жорий йил, январь ойи ўрталарида олимлар ерга жиддий хавф туғдирувчи “7482 (1994 PC1)” астероидининг яқинлашаётгани ҳақида маълум қилишган эди.
Катталиги 1052 метрни ташкил этувчи астероид, 18 январь куни ерга 1,98 миллион км масофада яқин келиши тахмин қилинганди.
NASA маълумотларига кўра, ушбу астероид яқин 100 йил ичида ер сайёрасига хавф солмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь