Футбол Бразилия термаси ўзига хос рекорд ўрнатди

Спорт

image

Бугун 2 февраль куни Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг 16-туридан ўрин олган учрашувда Парагвай қабул қилиб 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба эвазига “пентакампеонлар” ўзига хос рекорд қайд этишди.

Гап шундаки Бразилия термаси жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 32 та учрашувга етказиб олди ва Жанубий Америка мамлакатлари ўртасида янги рекорд ўрнатди. Аввалги Жанубий Америка рекорди ҳам “селесао”га тегишли бўлиб 1993 йилда қайд этилган.

Бу борада жаҳон рекордини Испания терма жамоаси ўрнатган. Яъни “қизил фурия” 1993 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда жаҳон чемпионати саралашида 66 ўйинда мағлубият нима эканини билмаган.

Саралаш босқичида Бразилия терма жамоаси 16 ўйинида 39 очко жамғарган ва Аргентинадан 4 очко олдинда бормоқда. Ҳар икки жамоа Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Маълумот учун, Бразилия – Парагвай ўйини Белу-Оризонти шаҳридаги “Минейрао” стадионида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Бразилия ЖЧ-2022 Испания

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг