Футбол ҳаками юзидан жароҳат олиб майдонни тарк этди (видео)

Спорт

image

Футбол бўйича Германия чемпионатининг “Вольфсбург” – “Кёльн” жамоалари ўртасидаги учрашувда немис ҳаками Торбен Зиевер оғир жароҳат олиб, ўз вазифасини бажара олмай, стадионни тарк этди. Бу ҳақда RT телеканали маълум қилди.

Воқеа ўйиннинг биринчи бўлимининг 15-дақиқасида қайд этилган.

Футболчилар тўп учун курашаётган вақтда тўп ҳакамнинг юз қисмига теккан.

Жароҳат олган ҳакам ўйинни давом эттира олмаслиги аниқ бўлгач, стадион диктори ўйинга келган мухлислардан захира ҳаками вазифасини бажариши учун кўнгилли одам сўраган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб томошабинлардан бири бу илтимосга жавобан Торбен Зиевернинг ўрнини эгаллаган.

Таъкидланишича, ўйинда ҳакамлик қилишга тушган мухлис "MTV Gifhorn" ҳаваскорлар жамоаси футболчиси Тобиас Крулл бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия чемпионати 15-туридан ўрин олган “Ризеспор”га қарши баҳс (1:1) якунида “Анқарагужу” президенти Фарук Кожа майдонга югуриб чиқиб, ҳакам Ҳалил Мелернинг юзига мушт туширган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия футболчи ҳакам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг