Фуқарони тепган маҳалла раиси лавозимидан “учди” (видео)
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2022
12100Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси фуқаронинг орқасидан тепгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни тахминан соат 12:30 да Яккасарой тумани “Армуғон” маҳалла раиси А.Қ. фуқаро И.И. билан ўзаро жанжалллашиб қолган. Шундан сўнг, А.Қ. келиб И.И.ни бир маротаба орқасидан тепган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, маҳалла раиси А.Қ. ўзининг бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун лавозимидан озод қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь