Фуқароларга хорижий валютада қарз олишга рухсат берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 14 сентябрь куни имзоланган “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармонга мувофиқ икки ой муддатда қарз шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун ҳамда қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммасини ундириш бўйича ижро хатларини ёзиб берганлик учун ундириладиган давлат божи миқдорини икки баравар камайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 декабрдан тижорат банкларига етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинади.

Бундан ташқари, шу даврдан бошлаб қуйидагиларни белгилашга доир талаблар ҳам бекор қилинади:

•    давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни;
•    қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда аванс.

Юқорида назарда тутилган ҳолатларда олдиндан тўлов ва аванс томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг