Фуқаролар уйда боқиши тақиқланган ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
Жамият
−
07 Ноябрь
13482Ўзбекистонда фуқаролар уйида сақлаши тақиқланган ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 5 ноябрь куни қабул қилинган “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
-
жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш;
-
ёввойи ҳайвонларни давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади;
-
рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва ёки питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин.
Бунда рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳамда заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади.
Рўйхатдан чаён ва ўргимчакларнинг заҳарли турлари, илон, баъзи тошбақа турлари, шер, гепард, бўри ва сиртлон каби ҳайвонлар жой олган.
LiveБарчаси