Фуқародан қарз бўлган Каттақўрғон ҳокимлигининг банкдаги пуллари “музлатилди”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Олий суд қарорини бажармаётгани ҳақида хабар тарқалди. Хабар 60 ёшли Ҳадича Умарова томонидан ёзилган. Мазкур ҳолат юзасидан  Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.
 
Қайд этилишича, Каттақўрғон туман ҳокимлиги фуқаро Ҳадича Умаровадан 123 млн сўм қарздор бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг жорий йилнинг 8 сентябридаги ижро варақасига асосан, қарздор Каттақўрғон туман ҳокимлигидан ундирувчи Ҳадича Умарова фойдасига 120 млн сўм моддий зарар ва 3 млн сўм маънавий зарар жами 123 млн сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 13 октябрь куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 8 ноябрь куни қарздорнинг ғазначилик бўлимидаги ҳисоб рақамига банд солиш ва ғазначилик бўлими зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, Каттақўрғон туман ғазначилик бўлими бошлиғига топширилган.

“Олинган жавоб хатига асосан қарздор Каттақўрғон туман ҳокимлигига тегишли бўлган (1 ва 2-гуруҳ харажатларидан ташқари) барча ҳисоб рақамларига банд солинганлигини маълум қилинади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг