Фуқаро Тошкент ҳокимлигига 250 минг долларли Mercedes совға қилди
Жамият
−
01 Декабрь 2021
22442Фуқаро Тошкент шаҳар ҳокимлигига бозор нархи 250 минг долларлик автомобиль совға қилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарорида айтиб ўтилган.
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқармаси ва фуқаро Латипова Зиёда Баҳромовнага тегишли Mercedes Benz S500 Hybrid русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин”, дейилади ҳоким қарорида.
Ортиқхўжаев ҳокимликнинг ишлар бошқармасига Mercedes Benz S500 Hybrid русумли енгил автотранспорт воситасини белгиланган тартибда қабул қилиб олиш ва техник кўрикдан ўтказиб, ундан самарали фойдаланиш чораларини кўришни топширган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси енгил автотранспорт воситаси тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш вазифасини топширган.
P.S.: энди республика бўйлаб барча вилоят ва туманларда фуқаролар ҳокимликка шундай қимматбаҳо машиналарни ҳадя қилишни бошламаса бўлгани.
LiveБарчаси