Француз нони UNESCO рўйхатига киритилди
Бу қизиқ
−
01 Декабрь 2022
4729Анъанавий француз нони – багет UNESCO ҳукуматлараро қўмитаси йиғилишида инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Interfaks” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ташкилот йиғилишида қатнашчилар бир овоздан багет тайёрлаш маҳорати учун бундай мақомни беришни маъқуллашган.
“Рўйхатга багетнинг киритилиши француз турмуш тарзига ҳурматни ифодалайди”, дея таъкидлаган UNESCO раҳбари Одри Азуле.
Маълумот учун, ўзбек миллий таомларидан палов 2016 йилда, итальян пиццаси эса 2017 йилда ушбу рўйхатга киритилган. Ўзбекистондан, шунингдек, 2014 йилда аския санъати, 2019 йилда лазги рақси ва бошқалар бу рўйхатдан жой олган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь