Француз бренди ҳаводан ясалган сумкани тақдим этди (видео)
Олам
−
25 Март
18778“Coperni” деб номланган Франциянинг машҳур модалар уйи ўзининг FW24 кўргазмасида 99 фоиз ҳаво ва 1 фоиз шишадан иборат янги “Тhе Air Swipe bag” сумкасини тақдим этди. Бу ҳақда бренд ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, сумканинг оғирлиги бор-йўғи 33 грамм, ўлчами эса 27х16х6 смни ташкил этади. У NASA томонидан юлдуз чангини ушлашда фойдаланиладиган наноматериал – кремний аэрогелидан тайёрланган. У 1200 даража ҳароратга ва оғирлигидан 4 минг марта кўпроқ босимга бардош бера олади. “The Air Swipe Bag” ушбу космик наноматериал технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган энг катта объектга айланди. Ушбу санъат асари профессор Иоаннис Мичалоудис томонидан амалга оширилган.
Бир қарашда сумка шаффоф, жуда енгил ва қаттиқ кўринишга эга, шунинг учун ишлаб чиқарувчилар уни эҳтиёткорлик билан ишлатишни маслаҳат беради. Чунки унинг 1 фоизли ойнаси синиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, фойдаланувчилар “Coperni”нинг янги “Тhе Air Swipe” сумкаси ичига фақатгина енгил ва зарур буюмларни жойлашлари мумкин.
Сумканинг нархи ҳозирда 6 698 616, 09 сўмга баҳоланмоқда.
Маълумот учун, француз бренди “Coperni”га 2013 йилда Себастьен Мейер ва Арно Вайлант томонидан асос солинган. Иш ва ҳаёт ҳамкорлари Mod’art International Paris мода институтида ўқиётганида учрашган. Себастьен мода дизайни ва нақш ясаш, Арно эса мода бизнеси ҳамда менежменти бўйича таҳсил олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёга машҳур “Balenciaga” бренди ноодатий бўлган ёпишқоқ лента (скотч) кўринишидаги билагузукни тақдим этганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси