Француз актрисаси Брижит Бардо вафот этди

Маданият-санъат

image

Франциялик актриса, қўшиқчи ва жамоат фаоли Брижит Бардо 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Le Figaro” хабар берди.

Йигирма йиллик ижодий фаолияти давомида Бардо 50 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Унга кенг шуҳрат Роже Вадимнинг “Ва Худо аёлни яратди” фильми орқали келган. Унинг бошқа машҳур ишлари қаторида Мишель Буароннинг “Парижлик”, Анри-Жорж Клузонинг “Ҳақиқат”, Жан-Люк Годарнинг “Нафрат”, Луи Малнинг “Вива, Мария!” фильмлари бор.

1973 йилда актёрлик фаолиятини якунлагандан сўнг, Брижит Бардо ўзини ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишлади. 1986 йилдан буён ва ҳозирга қадар ҳайвонларни муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган Брижит Бардо фонди фаолият юритиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Брижит Бардо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар