Франциялик “Цезарь”нинг уйидан 72 та қурол чиқди
Маданият-санъат
−
28 Февраль 2024 11303 1 дақиқа
Франциялик кино юлдуз Ален Делоннинг уйида рухсатсиз ишлатиб келинган 72 та қурол ва 3 000 дан ортиқ ўқ-дорилар топилди. Бу ҳақда "Le Parisien" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, актёрнинг Париждан 135 километр жанубда жойлашган Douchy-Montcorbon’даги уйидан отишма полигони ҳам топилган. Ален Делон ўқотар қуролга қизиқиши туфайли уларни уйда сақлаб келаётганини айтган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан "ноқонуний қурол сақлаш”, "А, Б ва C тоифали қуролларни ноқонуний сотиб олиш ва сақлаш" моддалари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 88 ёшли актёр "Samuray" (1967) ва “Borsalino” (1970) фильмларидаги образлари билан шуҳрат қозонган. Ўзбекистонлик томошабинлар эса уни “Астерикс ва Обеликс Олимпиада ўйинларида” комедиясидаги Юлий Цезарь образи билан танийди.
Жавоҳир Йўлдашов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь