Франциялик сиёсатчилар ноқонуний шаклда Озарбайжон чегарасини босиб ўтди
Олам
−
23 Декабрь 2021
6600Бугун, 23 декабрь куни Франциянинг Озарбайжондаги Муваққат ишлар вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга норозилик нотаси топширилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Хабар қилинишича, нота дипломатга Париж вилояти раҳбари Иль-до-Франс ва Республикачилар партиясидан Франция президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда номзод Валери Пекреснинг 22 декабрь куни Озарбайжоннинг Ханкенди шаҳрига ноқонуний ташрифи муносабати билан тақдим этилган.
“Сайлов кампанияси доирасида бошқа француз сиёсатчилари ҳамроҳлигида Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ушбу ташриф мамлакат миллий қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Шу муносабат билан Франциянинг мамлакатимиздаги Муваққат ишлар вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга норозилик нотаси топширилди”, дейилади ТИВ хабарида.
LiveБарчаси