Францияда сайёҳлик самолёти ҳалокатга учради

Олам

image

Бугун, 21 май куни Франция жануби-шарқида сайёҳлик самолёти авиаҳалокатга учради. Оқибатда тахминан 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BFMTV телеканали полициядаги манбаларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Изер департаменти (Овернь-Рона-Альп тоғлари минтақаси)да содир бўлган. Ҳозирча воқеа тафсилотлари келтирилмаган.

Полиция маълумотларига кўра, самолёт Париж вақти билан 16:30 атрофида Лез-Адре коммунасига қулаган. У маҳаллий учиш клубига тегишли бўлиб, бугун биринчи парвозини амалга оширган. 

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг