Францияда эгизаклар суд қилинмоқда. Қотил номаълум
Олам
−
11:26 2579 1 дақиқа
2026 йилнинг 9 февралидан бошлаб Францияда 33 ёшли эгизак ака-укалар бир нечта жиноятларда айбланиб суд қилинмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Прокурорлар ҳужумлардан бирида қайси эгизак ўқ узганини аниқлай олмаяпти. Сабаби, ака-укаларнинг DNK’си мутлақо бир хил бўлиб, қуролда топилган генетик материал уларнинг қайси бирига тегишли эканини аниқлаш имконсиз.
Тергов маълумотларига кўра, эгизаклар жиноятчи тўда аъзолари бўлган ва ўзларининг ўхшашлигидан жиноятларни яшириш учун фойдаланган. Улар кийим-кечак, телефон рақамлари ва ҳужжатларни тез-тез алмаштириб турган.
Суд-тиббий экспертиза ходимлари ҳам тепкини ким босганини аниқлай олмаган. Терговчилардан бири судда: “Уларни фақат онаси ажрата олади”, деган.
Ушбу мураккабликка қарамай суд жараёнининг давом эттирилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланднинг Аюттҳая шаҳрида эгизак фил болалари дунёга келганди. Маълумотларга кўра, фил эгизакларининг табиатда туғилиш эҳтимоли бор-йўғи бир фоизни ташкил қилади.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси