Францияда 84 яшар қария масждига қарата ўқ узди
Олам
−
29 Октябрь 2019
4278Франция жанубидаги Байонна шаҳрида яшовчи 84 яшар қария масжидга келганларга қарата ўқ узди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, қария автомобилида масжид яқинига келиб, бино томонга "Молотов" коктейли ташлаган (бензин тўла канистрни улоқтирган) ва камида 4 маротаба ўқ узган. Бунинг оқибатида икки киши оғир яраланган.
Қария ҳодиса жойидан яширинган, бироқ орадан бир неча соат ўтиб полиция томонидан уйида, Байоннадан тахминан 100 километр узоқда қўлга олинган.
Масжидга ҳужум уюштирган қария 2015 йилда маҳаллий сайловларда "Миллий фронт" партиясидан номзодини қўйган.
Партия раҳбари ҳужумни қоралади. "Ушбу ҳаракат бизнинг ҳаракатимиз курашаётган барча қадриятларга зиддир", деб ёзди Ле Пен Тwetter`даги саҳифасида ҳамда ушбу жиноят учун жазога нисбатан энг қаттиқ муносабатда бўлишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь