Францияда 10 минг гектарга яқин ўрмон ёниб кетди (фоторепортаж)
Олам
−
12 Август 2022
3165Францияда жорий ҳафта бошидан буён 10 минг гектарга яқин ўрмон майдони ёниб кетди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берган.
Мамлакат расмийларига кўра, 8 августдан бери Франциядаги ўрмон ёнғинлари 9830 гектар майдондаги яшилликни йўқ қилган.
Мамлакат жануби-ғарбидаги Жиронде департаменти энг кўп зарар кўрган – у ерда 7,4 минг гектар ўрмон ёниб кетган. Ғарбда, Мэн ва Луарада ёнғин 1,5 минг гектар, мамлакат жанубидаги Аверон ва Лозерда – 730 гектар, Ардешеда – 200 гектар майдонни йўқ қилган.
Жиронде ўт ўчириш бошқармаси бошлиғи Марк Вермеленнинг айтишича, кеча, 11 август куни ёнғинларни ўчиришда икки нафар ўт ўчирувчи жароҳатланган. Ёнғинни ўчириш давом этмоқда.
Франция Бош вазири Элизабет Борн аввалроқ мамлакат Европа Иттифоқидан ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун қўшимча ёнғин ўчириш самолётларини сўрашини маълум қилган.
Айтиш жоизки, Францияда содир бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли сув истеъмолига катта чеклов жорий қилинди. Пэи-де-ла-Луар ва Янги Аквитания минтақаларидаги баъзи департаментларда ҳар қандай устувор бўлмаган, шу жумладан қишлоқ хўжалиги учун сувдан фойдаланишни чекловчи қизил огоҳлантириш эълон қилинган.
LiveБарчаси