Франция учинчи карантинга тайёрланмоқда

Олам

image

Яқин кунларда Франция Ҳукумати коронавирус туфайли янги, кетма-кет учинчи карантинни эълон қилиши мумкин, дея хабар беради “Le Journal du Dimanche” газетаси мамлакат Ҳукуматидаги манбаларига асосланиб.

Хабарга кўра, қарор яқин келажакда қабул қилинади, янги карантин вақти ва аниқ чекловлар муҳокама қилинмоқда. Кейинги карантинни эълон қилиш Францияда коронавируснинг “британча” вариантининг тез тарқалиши ва Жанубий Африкадан топилган янги штамм билан боғлиқ.

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг янги чекловлар масаласидаги нутқи 27 январь, чоршанба куни Мудофаа кенгашининг ушбу масалага бағишланган йиғилишидан сўнг бўлиб ўтиши керак, деб ёзади газета. Янги карантин режими келаси ҳафтанинг охирига қадар кучга киради ва камида уч ҳафта давом этади.

Францияда биринчи карантин режими ўтган йил 17 мартда коронавирус тарқалиши сабабли жорий қилинган ва 11 майгача амал қилган. Иккинчи карантин 30 октябрда эълон қилинди ва 15 декабрга қадар амал қилди. Энди Францияда комендантлик соати 18:00 дан 6:00 гача амал қилади, барча ресторан ва кафелар, театрлар, кинотеатрлар ва музейлар, шунингдек, спорт иншоотлари ёпиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг