Франция элчиси Минск талабига биноан Беларусни тарк этди
Олам
−
18 Октябрь 2021 4087 1 дақиқа
Франция элчиси Николя де Буйан де Лакост Минскнинг талабига биноан Беларусни тарк этди. Бу ҳақда “France Press” дипломатга таяниб хабар берган.
“Франция элчиси Минскнинг талабига биноан Беларусни тарк этди”, дейилган агентлик хабарида.
Таъкидланишича, у аллақачон ўз ходимлари билан хайрлашган.
Қайд этилишича, Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги элчидан бугун, 18 октябргача кетишни талаб қилган, дипломат эса аллақачон мамлакатни тарк этган.
Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь