Франция Бош вазири истеъфога чиқди
Олам
−
03 Июль 2020 7566 1 дақиқа
Франция Бош вазири Эдуар Филипп истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, унинг ўзи истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган ва Президент Эммануэль Макрон уни қабул қилган. Ҳар иккиси ҳам Франция "Президентлик даврининг янги босқичини амалга ошириш учун" янги ҳукумат тузиши керак, деган якдил фикрга келган.
Филипп янги ҳукумат тайинлангунга қадар ўз вазифасини бажаришда давом этади. Шу билан бирга, яқин соатларда мамлакатнинг навбатдаги бош вазирининг номи эълон қилинади.
“Reuters” хабарига кўра, истеъфога чиқиш ҳақида мишмишлар июнь ойидан бери мавжуд: ўшанда Макрон ва Филипп ўртасида келишмовчиликлар бўлгани айтилади.
Филипп 2017 йилдан бери ҳукумат раҳбари сифатида ишлаб келмоқда. Бунгача, 2010 йилдан бери у гавр шаҳри мэри бўлиб ишлаган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель