Европанинг яна бир йирик давлати 30 га яқин рус дипломатини ҳайдамоқчи
Олам
−
05 Апрель 2022
8076Франция ҳукумати бир қатор россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда кеча, 4 апрель куни Франция Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги “қувилган ходимлар Франциянинг хавфсизлик манфаатларига зид фаолият билан шуғулланганини” таъкидлаган.
BFM телеканалига кўра, гап “30 га яқин россиялик дипломатлар” ҳақида кетмоқда.
Шу билан бирга, AFP агентлиги республика Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб, Франция россиялик 35 нафар дипломатни ҳайдашини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, чоралар Франция “манфаатларига зид” бўлган дипломатларга таъсир қилади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги аллақачон француз томонининг бу демаршига жавоб беришини маълум қилган.
Кеча, 4 апрель куни Германия расмийлари россиялик дипломатларни чиқариб юбориш нияти борлигини маълум қилган эди. “Focus Online” порталига кўра, гап дипломатик миссиянинг 40 нафар ходими ҳақида кетмоқда.
LiveБарчаси