Фоторепортаж: Трампнинг АҚШ раҳбарлигидаги фаолиятига назар
Олам
−
22 Январь 2021
8444Жорий йилнинг 20 январида АҚШнинг 46-Президенти Жозеф Байденнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Келгуси тўрт йил давомида Байден АҚШни бошқаради. Трамп эса Оқ уйни тарк этди. Унинг президентлик даври кўплаб кулгили ва ғалати сиёсий воқеаларга бой бўлди. Қуйида Трампнинг президентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган, энг сара фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
2016 йилги АҚШ президентлик сайловлари учун Республикачилардан номзоди қўйилган Дональд Трамп Флоридадаги сайловолди ташвиқот жараёнида.
2016 йил 8 ноябрь куни миллиардер Дональд Трамп АҚШ президентлиги учун бўлган умумҳалқ сайловларида ғалаба қозонди. Ўша йилнинг 20 декабрь куни сайловчи коллегияларнинг етарли овозига эга бўлди ва расман АҚШ Президентига айланди. Умимий олганда Республикачи Трамп рақиби Демократ Ҳиллари Клинтон устидан 304:169 ҳисобида ғалаба қозонди.
2017 йил 20 январь. АҚШнинг 2016 йилда сайланган янги 45-Президенти ўзининг инаугурация маросимида мамлакат биринчи ҳоними Мелания Трамп билан Фрэнк Синатранинг мусиқаси остида рақсга тушмоқда.
2017 йил 19 июль. АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг шарқий залида бўлиб ўтган “АҚШда ишлаб чиқарилган” номли кўргазмада қатнашмоқда.
2017 йил 21 август. 99 йил ичида биринчи маротаба АҚШ аҳолиси мамлакат шарқий соҳилидан ғарбий соҳилигача бўлган барча штатларда кузатилган тўлиқ қуёш тутилишига гувоҳ бўлди. Президент Трамп эса ҳимоя кўзойнакларисиз қуёш тутилишини кузатгани учун ижтимоий тармоқларда кулгига қолди.
2017 йил 12 ноябрь. АҚШ Президенти Дональд Трамп Жануби-шарқий Осиё давлатларининг саммитида иштирок этмоқда. Филиппин пойтахти Манилада иш бошлаган саммит ушбу маросим билан ёдда қолди.
2018 йил 15 май. Дональд Трамп Капитолий тепалигида ҳар йили ўтказиладиган Миллий тинчликпарвар офицерларни хотирлаш маросимида нутқ сўзламоқда. Трампнинг ортида турган аёл эса хизмат вазифасини ўташ вақтида ҳалок бўлган офицернинг онаси.
2018 йил 12 июль. Дональд Трамп АҚШ Президенти сифатида биринчи марта Буюк Британияга сафар қилди. Сафар чоғида Трамп Бирлашган Қироллик Бош вазири Тереза Мэй билан ҳукуматнинг шаҳар четидаги қароргоҳида журналистлар саволига жавоб бермоқда.
“У ажойиб аёл ақлбовар қилмас ишларни амалга оширмоқда”, деган эди Трамп Тереза Мэйни назарда тутиб.
2018 йил 13 июль. Дональд Трамп Буюк Британия Қироличаси Елизавета II билан учрашиш учун Букингем саройига отланмоқда.
2019 йил 14 январь. Трамп Оқ уйда “Clemson Tigers” футбол жамоаси учун зиёфат берди. Оқ уйга таклиф қилинган ушбу жамоа университетлар орасида ўтказилган Америка футболи бўйича мамлакат ғолибига айланган эди. Бу вақтда АҚШ ҳукумати таътилда бўлгани учун зиёфатни Трампнинг ўзи ташкиллаштирган. Дастурхонга бургерлар, қовурилган жўжа, картошка фри ва пицца тортилган эди.
2019 йил 5 февраль. Демократлардан бўлган сиёсатчи Нэнси Пелоси Трампнинг 2019 йилги Конгрессга қилган мурожаатида “қаҳрамон”га айланган. 1,5 соат давом этган Президент Трампнинг нутқи энди ярмига етганда Нэнси бирданига атайлаб қарсак чалиб, уни бўлиб қўяди.
2019 25 май. Дональд Трамп ва мамлакат биринчи ҳоними Мелания Трамп Япония Бош вазири Синдзо Абэ ва унинг аёли Акиэ билан Токиода ўтган япон яккакурашига ташриф буюрган.
2019 йил август. Франциянинг Биарриц шаҳрида “катта еттилик” давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда сураткашлар АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Германия канцлери Ангела Меркель бўсаси акс этган кадрни камера объективига муҳрлади.
2019 йил 26 ноябрь. Трамп шукроналик кунида 30 йилдан бери давом этаётган куркани афв этиш маросимини давом эттирди. Бу сафар Трамп одатдагидан фарқли равишда, бир эмас иккита куркани қўйиб юборган.
2020 йил 23 июль. Президент Трамп Вашингтонда фаолият бошлаган Олий бейсбол лигасининг очилиш маросимини нишонламоқда.
2020 йил 15 декабрь. АҚШ сайлов коллегиялари Декмократлардан Жозеф Байденнинг ғалабасини расман тасдиқлашди. Трамп ва унинг жамоаси буни тан олишдан бош тортди.
LiveБарчаси