Фоторепортаж: Россияда мухолифат вакили Немцов ўлдирилганига 6 йил тўлди
Олам
−
27 Февраль 2021
4002Россиянинг мухолифатдаги сиёсатчиси Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни Большой Москворецкий кўпригида ўлдирилганди. Ички қўшинларнинг “Север” Чеченистон баталонининг собиқ ҳарбий хизматчиси Заур Дадаев унинг қотиллигида айбдор, деб топилди. Суд уни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди. Яна бир неча судланувчилар 11 йилдан 19 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Дадаев фақат жиноятни содир этган, дея тан олинган. Қотилликни буюрган шахс эса ҳали топилмаган. Сиёсатчи хотирасини шарафлаш учун ўнлаб одамлар, шу жумладан Ғарб давлатларининг элчилари келди. Акция тафсилотлари – QALAMPIR.UZ фоторепортажида.
Европа Иттифоқининг элчиси Маркус Эдерер.
Америка Қўшма Штатларининг элчиси Жон Салливан.
“Яблоко” партиясининг асосчиси Григорий Явлинский.
“Халқ озодлиги партияси” сиёсий партиясининг раиси Михаил Касьянов.
Буюк Британия элчиси Дебора Броннерт.
Латвия Элчиси Марис Риекстиньш.
“Яблоко” партиясининг раиси Николай Рибаков (чапда).
Илья Яшин, Красносельский муниципал округи депутатлар кенгашининг раиси.
Москванинг Тимирязевский туманидан муниципал Юлия Галямина.
LiveБарчаси