Тошкентда 23 ёшли йигит ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Бугун, 6 октябрь куни Тошкентнинг Олмазор туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 23 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ соат 1:40 да Фаробий кўчасида содир бўлган. Nexia-3 автомобилини ишончнома билан бошқарувчи 23 ёшли Мираюб М. кўчани ёритувчи металл устун билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчига оғир тан шикастлари етган бўлиб, у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тезликни сезиларли даражада ошириб, бошқарувни йўқотган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Олмазор

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг