Ҳафтар Рамазон байрами муносабати билан ўз армиясига янги кўрсатма берди
Олам
−
20 Май 2020
4909Ливия миллий армияси (ЛМА) Триполидан икки-уч километр узоқликдаги фронтга йўл олади.
ЛМА спикери Аҳмад ал-Мисмарийнинг баёнотига кўра, бундай ҳаракатлар Рамазон байрами (Ийд ал-Фитр) бошланиши билан боғлиқ.
"Биз Триполида ибодат ва зиёрат қилиш учун ҳудудни кенгайтириш, шунингдек, ливияликлар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш максадида Триполи фронтларидаги барча кучларни 2-3 километр масофага чекинтиришга қарор қилдик", деди ал-Мисмарий.
ЛМА Миллий бирдамлик ҳукуматининг кучлари ушбу мисолдан ўрнак олишига умид қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Муаммар Қаззофий 2011 йилда ўлдирилганидан кейин Ливия ягона давлат мақомини йўқотди. Бугунга қадар мамлакатда қўшҳокимиятчилик мавжуд. Шарқда парламент бошқаруви, пойтахт Триполида БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фази Саррож бошчилигидаги Миллий бирдамлик ҳукумати бошқарувни амалга оширади.
Мамлакат шарқидаги ҳокимият вакиллари Триполидан мустақил фаолият олиб боради ва Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Эслатиб ўтиш жоизки, Халифа Ҳафтар 2019 йил апрель ойидан бери Триполини эгаллашга ҳаракат қиляпти.