ОАВ: Испания учун бу ҳали ҳаммаси эмас...
Олам
−
10 Апрель 2020
10699Коронавирус сабаб Испанияда жуда қийин вазият юзага келди. Мамлакатда ҳар куни инфекция сабаб кўплаб фуқароларнинг ёстиғи қуримоқда. Давлат гуманитар ёрдам олиш даражасига борди. Булар камдек Испаниянинг сайёҳлик соҳаси 30 миллиар евродан зиёд зарар кўрди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри ёзмоқда.
“Туристлар ўтказиб юборган Пасха таътиллари туфайли Испания 30 миллиард евродан зиёд зарар кўради. Агар коронавирус пандемиясини ёзда енгиш мумкин бўлмаса, йўқотишлар икки баравар кўпаяди”, деб ёзади нашр.
Таъкидланганишича, “коронавирус” инқирози туризм ва хизматлар айланмасига жуда боғлиқ бўлган Испания иқтисодиётига жиддий зарба бўлди. Ҳозир иккала сектор ҳам фалаж. Мамлакатда туризмдан келадиган даромад ялпи ички маҳсулотга нисбатан 14 фоизни ташкил этади. Бу соҳада аҳолининг 12 фоизи (тахминан 5 миллион киши) меҳнат қилади.
“Расмийлар инқироздан кейин тикланишнинг узоқ муддатидан қўрқмоқда. Улар Франция, Германия, Буюк Британия ва Скандинавия мамлакатларидан келган сайёҳлар Испаниядан қочиб кетишидан чўчимоқда”, деб ёзади “Deutsche Welle”.
Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирусга 157 022 нафар одам чалинди. 55 668 бемор шифо топган бўлса, 15 843 киши вафот этди.