“Форсаж 9”нинг премьераси бир йил ортга сурилди
Маданият-санъат
−
13 Март 2020
8685Universal кинокомпанияси томонидан суратга олинган “Форсаж” фильмининг тўққизинчи қисми намойиши коронавирус сабаб бир йил ортга сурилди. Бу ҳақда CNBC маълум қилмоқда.
Доминик Торетто ва унинг жамоаси тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу картина премьераси, дастлаб, 2020 йилнинг май ойида бўлиб ўтиши керак эди. Энди унинг катта экранлардаги камойиши 2021 йилнинг 2 апрель куни бўлиб ўтади.
"Мухлислар фильмни жорий йилнинг май ойида кўра олмайди. <...> Ушбу қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинди", дейилади фильмнинг Instagram’даги хабарида.
CNBC’нинг маълум қилишича, бу COVID-19 сабаб премьераси қолдирилган Голливуднинг тўртинчи фильми. Бундан олдин “Қуёнча Питер 2”, Жеймс Бонд ҳақида суратга олинган янги “Ўлиш вақти эмас” ва “Сокин гўша 2” кинокартиналарининг намойиши қолдирилган эди.