“Forbes” Россиянинг TOP-10 бойваччасини эълон қилди. Рўйхатда Усмонов ва Дуров борми?
Олам
−
22 Апрель 2021
12071“Forbes” нашри эълон қилган Россиянинг TOP-10 энг бой инсонлари рўйхатида Алишер Усмонов 7-ўринни эгаллади. Унинг молиявий ҳолати 18,5 миллиард АҚШ долларига баҳоланган.
Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров эса ушбу рейтингнинг 9-поғонасида қайд этилган. Ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг кўзга кўринган тадбиркорларидан бири бўлган Дуровнинг бойлиги 17,2 миллиард АҚШ долларига етган.
Қайд этилишича, “Северстали” компанияси эгаси Алексей Мордашов Россиянинг энг бой инсони деб топилган. Рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой олган Мордашов бойлиги “Forbes” томонидан 29,1 миллиард АҚШ долларига баҳоланган. Атига бир йил аввал у 16,8 миллиард АҚШ долларлик молиявий ҳолат билан ушбу рўйхатнинг тўртинчи поғонасида қайд этилган эди.
2021 йил ҳолатига кўра, Россиянинг TOP-10 энг бой инсонлари рейтинги қуйидаги кўринишда:
LiveБарчаси