Фоизлар ўрнига комиссиялар: Тадбиркорлар нега савдони молиялаштиришни танлаши керак?

Бизнес

image

Бироқ, яхши томонлари кўп.  “Пул қиймати”дан бошласа:  савдо ишини молиялаштириш кредитдан кўра  арзонроққа тушади.  Бундан ташқари, молиялаштирилган суммани  бир вақтда ва  муддат охирида  – савдо бизнеси учун товарни сотиб бўлгандан сўнг  тўлаш  мумкин.

Тўлиқ солиштириш учун  товарлар импортининг “кредит” чизмасига  қайтамиз. Шундай қилиб, аввал кредит олинади, кейин хорижий ҳамкорга   олдиндан тўлов юборилади. Кейин товар келиши кутилади – бундан ташқари, ҳеч қандай форс-мажорларсиз, муваффақиятли етказиб  берилса бўлди.

Шундан сўнг Ўзбекистонда товарни олгач, уни сотиш  жараёни – даромад олиш босқичи  бошланади. Кредит бу вақтгача “тақиллатади”.

Кўпчилик  кредит тўловларининг биринчи ойларидан  қарз олишга мажбур бўладилар, кейин буни ҳам устамасини тўлайдилар.  

Савдони молиялаштириш жараёни буткул бошқача бўлади. Мижоз товар сотиб олиш  ва  хорижий етказиб берувчидан  импорт қилишни режалаштиради.

У "Капиталбанк"га  мурожаат қилади, аммо кредит олиш эмас, балки савдони молиялаштириш учун.  "Капиталбанк" бу лойиҳани ва қарз  олувчини кредит олингандагидек  баҳолайди.

Аммо кейин ҳаммаси бошқача тус олади: "Капиталбанк"  дунё бўйлаб  ҳамкор банкларидан бирига (товарни етказиб берувчи қайси мамлакатда эканлигига  боғлиқ) етказиб берувчига   молиялаштириш опцияси билан аккредитив очишни топширади. Бу дунё амалаиётида табиий ҳолат ва хорижий етказиб берувчилар бундай  жараён билан танишлар ҳамда бу ишларга тайёрлар.

Шундай қилиб, банк етказиб берувчининг номига аккредитив  очади. Етказиб берувчи банк аккредитивини олгач, товарни жўнатади. Товар жўнатилгандан сўнггина  хорижий банк аккредитивни фош қилади, яъни  етказиб берувчи  пул олади. Кўп ҳолларда, етказиб берувчи  товар Ўзбекистонга  келиб тушгандан сўнг аккредитивни фош қилишга рози  бўлади.

Европа мамлакатлари амалиётида  аккредитивдан барча компаниялар мунтазам равишда фойдаланадилар, чунки бу жараён қулай, манфаатли ва ишончли. 
Бугунги кунда  "Капиталбанк" АКБ  кўпгина дунё мамлакатларидаги банклар ва молиявий ташкилотлар билан  ҳамкорликни йўлга қўйган.  Энг фаол лойиҳалар Россия, Беларусь, Қозоғистон, Германия ва Австрия (бутун Евроиттифоқни эгаллаган) билан  амалга оширилади.

Янги ҳамкорлардан Сommerzbank AG "Капиталбанк"ни  2 млн евро миқдорида  импорт шартномалар бўйича  молиялаштирган,  келажакда зарур бўлганда, бу сумма ортиши мумкин. Аввалроқ эса,  австриялик  RaiffeisenBank "Капиталбанк" учун  шунга ўхшаш йўналишни очди.

"Капиталбанк" АТБ да Савдоларни молиялаштириш шартлари тўғрисида банкнинг расмий сайти ёки (+998 78) 148 40 08 телефон рақами орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АКБ АТБ

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг