Фоден “Ман Сити”нинг АПЛдаги рекордини ўрнатди
Спорт
−
20 Май
2068Кеча, 19 май куни Англия Премьер-лигасининг 38-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Манчестер Сити” ва “Вест Хэм Юнайтед” жамоалари тўқнаш келди. Баҳсда “Манчестер Сити” 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионига айланди.
Англиялик ярим ҳимоячи Фил Фоден “шаҳарликлар” сафида дубль қайд этди. У жорий мавсумда жарима майдончаси ташқарисидан жами 6 та гол урди. Шу вақтга қадар клуб тарихида ҳеч бир футболчи бундай натижа қайд этмаган.
Бу мавсумда “шаҳарликлар”нинг тўпурари Эрлинг Холанд бўлди. Норвегиялик футболчининг ҳисобида 27 та гол бор.
Жорий мавсумда Фоден барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь