Флоридага борган Байден қувиб солинди
Олам
−
02 Июль 2021
25080Флорида штатида (АҚШ) турар жой биноси қулаши натижасида бедарак йўқолган фуқароларнинг баъзи қариндошлари воқеа жойига келган АҚШ Президенти Жо Байдендан шаҳарни тарк этишни талаб қилишди. Бу ҳақда CNN хабар берган.
“Унга кетишини айтинг ва имкон қадар тезроқ. Унинг келганидан жуда хафа бўлдим, фарзандларим қидирув бир сония ҳам тўхтатилишини истамайди”, деган турмуш ўртоғи ва куёви йўқолган Сорайа Коэн.
Таъкидланишича, Жо Байден Флорида штатидаги уй қулаши қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликка қурбонларнинг ва бедарак йўқолган аҳолининг қариндошлари билан суҳбатлашиш учун келган.
Аввалроқ, бино қолдиқлари тагидан 18 кишининг жасади топилгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, 24 июнь куни АҚШнинг Флорида штатининг Сарфсайд шаҳрида 12 қаватли турар-жой биноси қулаб тушганди. Кўп қаватли бинонинг ярми тўлиқ, иккинчиси қисман қулаб тушганди. АҚШ Президенти Жо Байден ушбу вазият юзасидан фавқулодда ҳолат эълон қилган. Давлат раҳбари штатга федерал ёрдам кўрсатишни буюрган. Шунингдек, у Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига зарур фавқулодда чораларни амалга оширишда ёрдам беришга ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини юмшатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ресурсларни ўз хоҳишига кўра сафарбар этишга ваколат берган.
LiveБарчаси