ФХХ раҳбари Путинга 11 киши қўлга олинганини айтди
Олам
−
23 Март 2024 27427 1 дақиқа
Россия Фидерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников Россия Президенти Владимир Путинга 11 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
“Россия ФХХ директори Александр Бортников Президент Владимир Путинга 11 киши, жумладан, "Крокус Сити Ҳолл"даги терактга бевосита алоқадор бўлган 4 нафар террорчи ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бортников, шунингдек, Путинга ФХХнинг терактни содир этганларнинг шерикларини аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлари ҳақида ҳисобот берган.
Эслатиб ўтамиз, "Крокус Сити Ҳолл"да отишма содир этганликда гумонланган олти нафар террорчидан тўрттасининг шахси маълум бўлганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь