Физика бўйича Нобель мукофоти квант механикаси тадқиқоти учун берилди
Олам
−
04 Октябрь 2022
3779Физика бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингерга берилди. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни Нобель қўмитаси маълум қилди.
Қўмита физика бўйича 2022 йилги мукофот совриндорларини эълон қилди. Физика йўналиши бўйича мукофот Париж-Сакле университети академиги Ален Аспе, Берклидаги Калифорния университети доктори Жон Клаузер ҳамда Массачусетс технология институти академиги Антон Цайлингерга берилди.
Улар квант механикаси бўйича тадқиқотлари учун Нобель мукофотини олишади.
Маълумот ўрнида, 2021 йилда физика бўйича Нобель мукофоти Принстон университетидан япон-америкалик олим Шукуро Манабе ва Макс Планк номидаги метеорология институти ходими германиялик Клаус Хасселманга Ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгарувчанликни баҳолаш ва глобал исишни ишончли башорат қилиш учун берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни 2022 йилги физиология ёки тиббиёт бўйича Нобель мукофоти швед биологи Сванте Пэабога топширилди.
LiveБарчаси