Фижи АҚШнинг россиялик миллиардерга қарши талабини қаноатлантирди

Олам

image

Фижи ороллари суди АҚШнинг россиялик миллиардер Сулаймон Керимовга тегишли бўлган “Амадеа” суперяхтасини мусодара қилиш ҳақидаги сўровини қаноатлантиргани ҳақида Фижи Бош прокуратураси хабар берди. Бу ҳақда “РИА Новости” маълум қилмоқда. 

Апрель ойида АҚШнинг яхтани мусодара қилиш ҳақидаги сўрови бўйича қарор 3 май, сешанба куни қабул қилиниши кутилаётгани хабар қилинган эди.

Сува Олий суди бугун, 3 май куни соат 15:00 да Бош прокурорнинг ўтган ой АҚШнинг яхтани мусодара қилиш тўғрисидаги сўровини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги илтимосномасидан сўнг “Амадеа” суперяхтасини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

Яхта аввалроқ Мексиканинг Манзанилло шаҳридан етиб келганидан сўнг Фижида ушлаб турилгани ҳамда АҚШ Россияга қарши санкция муносабати билан кемани мусодара қилишни талаб қилгани айтилганди.

Германиянинг Люрссен кемасозлик заводида қурилган ушбу суперяхтанинг нархи 325 млн долларга баҳоланади.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг