Фицо Путиндан сўнг Зеленский билан ҳам учрашмоқчи 

Олам

image

Словакия Бош вазири Роберт Фицо яқин орада Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашишини айтди. Бу ҳақда кеча, 16 январь куни Чехиянинг "Irozhlas" нашри хабар берди.

"Биз яқин кунларда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашув учун бошқа санани қидирмоқдамиз", деган Фицо журналистларга берган интервьюсида.

У учрашув ўтказилиши мумкин бўлган жойни очиқламаган.

Фицо ва Зеленский сўнгги бир неча ҳафта давомида очиқ тўқнашувда бўлди, биринчи навбатда, Украина 1 январь куни Россия газининг Ғарбга транзитини тўхтатгани учун.

Словакия бундан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири бўлди. Декабрь ойи охирида Фицо Москвага борди ва у ерда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, газ таъминоти тақдирига ойдинлик киритмоқчи бўлди.

Шу муносабат билан Зеленский Фицони “давлат манфаатлари йўлида савдо қилишда” айблади, шундан сўнг Словакия Бош вазири Украинага электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди.

Кейинчалик сиёсатчилар бир-бирига нисбатан қатор ҳақоратли баёнотлар алмашди.

13 январь куни Роберт Фицо Владимир Зеленскийни Россия газининг транзити бўйича музокараларга таклиф қилди.

“Сизнинг Украина орқали Словакия ва бошқа истеъмолчиларга газ транзитини тўхтатиш ҳақидаги қарорингиз Украинанинг ўзига, Словакияга ва хусусан Европа Иттифоқига катта зарар етказади. Бу икки томонлама муносабатларга ҳам, кўп томонлама муносабатларга ҳам ҳисса қўшмайдиган турли хил реакцияга сабаб бўлмоқда”, деб ёзди Словакия Бош вазири Facebook'да.

Унинг сўзларига кўра, учрашув Словакия ҳудудида, Украина билан чегарага яқин жойда бўлиб ўтиши мумкин.

"Яхши. Жума куни Киевга келинг", деб ёзди Украина Президенти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Словакия Роберт Фицо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг