Шифокор қўл остидаги 33 нафар ҳамшира ва фаррошлар номига кредит расмийлаштиргани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида катта ҳамшира қўл остидаги 33 нафар фаррош ва ҳамширалар номига банкдан кредит олгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими катта ҳамшираси 2017–2020 йиллар ичида ўзи раҳбарлик қиладиган бўлимда ишловчи 33 нафар ҳамшира ва фаррошларга олаётган маошидан унумли фойдаланиш кераклигини айтиб, уларнинг номига 695 миллион 140 минг сўм кредит маблағи расмийлаштирган.

Маълум қилинишича, аёл 33 нафар ходимлардан кредитларда кафил сифатида иштирок этишни, таклифга рози бўлса, навбатчилик кунларига қўшимча маош беришини, байрам кунлари рағбатлар чиқариб беришини ваъда қилган.

Бундан ташқари, кредит тўловларини шахсан ўзи тўлашини, ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ва имзо қўйиб берса, шунинг ўзи етишини айтган.

Таъкидланишича, кейинчалик шифокор қолган кредит маблағини тўламаслигини билдирган. Оқибатда қарздорлик суд ва мажбурий ижро орқали жабрланувчилардан ундирилиб, ойлик даромадидан ушлаб қолинган.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

662

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг